Уринбосарлар

Ёшлар жамоамизда яна мағлубият

Ёшлар жамоамиз бу турда ҳам ғалаба қозона олмади.
Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши баҳсда 1:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашувда ҳисобни меҳмонлар биринчи тайм якунида киритилган гол эвазига очишди. Гол муаллифи собиқ "Олмалиқ" аъзоларидан бири бўлган Самандар Шодмонов бўлди. Иккинчи таймнинг 75-дақиқасида Миржалол Мирюсупов мувозанатни тиклади. Афсуски, 85-дақиқада рақиб футболчиси Саиджон Ҳайитов бурчакдан ошириб берилган тўпни бош билан дарвозага йўллаб жамоасига ғалаба келтирди.

7-тур. 21 март
"Олмалиқ" - "Қизилқум" - 1:2 (0:1). 133 томошабин.
Ҳакам: Игорь Гормашов (Тошкент)
Голлар: М.Мирюсупов 75 - С.Шодмонов 45+1, С.Ҳайитов 85.
Огоҳлантиришлар: Д.Набиев 52, М.Мирюсупов 82 - М.Қосимов 61.