Олий лига

Техник директорлар учун семинар

Кеча Ўзбекистон футбол федерацияси мажлислар залида олий лига клублари техник директорлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Жорий мавсумдан Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан ташкил этилган лицензиялаш талабларига кўра ҳар бир жамоада техник директор фаолият юритиши шарт этиб қўйилган. Бу лавозимда иш юритувчи мутахассис камида А лицензиясига эга бўлиши лозим. Жамоамизда техник директор лавозимида Мухтор Қурбонов ишламоқда.
Бу галги семинар давомида техник директорларга ўз клубларида маркетинг ишларини ривожлантириши юзасидан қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида сўз юритилди.