Олий лига

Тўраев ва Тожиев "Олмалиқ"да!

Бугунги машғулотларимизга яна икки нафар футболчи қўшилди.
Малайзия чемпионатида фаолият юритган ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев ва ҳужумчи Фарҳод Тожиев иккинчи даврада "Олмалиқ" шарафини ҳимоя этишади. Ҳар икки футболчи бугун жамоамизнинг Минскда давом этаётган ўқув-йиғинига етиб келди. 
Жамоамизнинг иккинчи давра олдидан ўз сафига қўшиб олган футболчилари 5 нафарга етди. Умид қиламизки, улар "Олмалиқ" шарафини муносиб ҳимоя этишади ва жамоа олдига қўйилган мақсадга етиш йўлида ўз ҳиссаларини қўшишади.