Олий лига

Жасур Абдураимов: "70 дақиқа яхши ўйнадик.."

Учрашув якунлангач, "Пахтакор" бош мураббийи Жасур Абдураимов ўйин борасида ўз фикрини баён этди.

"Ўйин борасида нима дейишим мумкин. Бугунги учрашувда шогирдларим 70 дақиқа яхши ўйнашди. Стандарт вазиятдан киритилган голдан сўнг, ҳаммаси ўзгариб кетди. Аввал ҳам айтганман, жамоамиз таркибида муаммо бор. Аҳмедов тўртта сариқ карточка сабаб, Ороховац ва Андреев жароҳат сабаб майдонга туша олмади. Шу сабабли ёшларни майдонга тушириб таваккалга қўл уряпмиз. Ёшлардан ким тайёр бўлса ўзини кўрсатяпти, баъзиларида тажриба етишмаяпти. Биз ҳозир ҳолатимизда бор имкониятимизни ишга соляпмиз. Сергеев борасида нима дейишим мумкин. Ҳужумчи биринчи навбатда гол уриши керак. Унинг ўйини чиқмаган ҳолатларда кимни майдонга туширишни билмайсан. Захирада унинг ўрнини босадиган футболчи йўқ. Ҳужумчилар етишмаслиги сабаб, Сергеев хизматидан фойдаланишга мажбурмиз."