Олий лига

"Пахтакор" мағлуб этилди

Бугун жамоамиз ўз майдонида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига қарши майдонга тушди.
ОКМК спорт мажмуасида ўтган учрашувда мухлислар анчайин қизиқарли ва шиддатли баҳс гувоҳига айланишди. Ҳар икки жамоа майдонга уч очко илинжида тушганлигини ўйин давомида ўз ҳаракатлари билан кўрсатиб турди. Ўйиннинг дастлабки 45 дақиқалигида ҳисоб очилмади.
Иккинчи таймда жамоамиз ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб, Александр Лобанов қўриқлаган дарвозани икки марта ишғол этишга эришди. Дастлаб 60-дақиқада Игорь Йеличнинг қанотдан ошириб берган тўпини Раҳматулло Бердимуродов бош билан дарвозага йўллаган бўлса, 72-дақиқада Йелич ўзи ҳам гол уришга муваффақ бўлди. Жарима майдони яқинида Шохназар Норбековга нисбатан қўполлик ишлатилгандан сўнг, жарима тўпи белгиланди. Сербиялик хавбек бундан унумли фойладаланиб, кучли зарб билан тўпни жонли девор орасидан дарвозага киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг, жамоамиз тўплаган очко 22тага етди. Юқори учликдан бир очко кам тўплаган ҳолда "Олмалиқ" тўртинчи поғонани банд этиб турибди.

13-тур. 15 июнь

"Олмалиқ" – "Пахтакор" (Тошкент) – 2:0. 2707 томошабин.

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент) – 8,7, М. Саидқосимов (Тошкент) – 8,8, Р. Шояхметов (Тошкент) – 8,8, А. Шукуруллаев (Тошкент) - 9

Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: В. Штерн.

"Олмалиқ": 46. Х. Ходжаев, 2. А. Ҳожиакбаров (7. А. Раҳматуллаев, 62), 5. Д. Жўраев, 10. Ш. Норбеков (8. Ш. Григалашвили, 87), 17. К. Мурзоев (11. В. Клишин, 89), 18. Ш. Муллажонов, 19. И. Иномов, 21. Ғ. Ғуломов, 55. Р. Бердимуродов, 88. И. Йелич, 94. Х. Мухторов.

Захирадагилар: 45. А. Тўраев, 33. Д. Усмонов, 44. А. Суюнов, 77. М. Исаев.

"Пахтакор": 12. А. Лобанов, 3. Ҳ. Алижонов, 5. А. Исматуллаев, 8. Ш. Каримов, 10. Ж. Искандаров (31. Ж. Юсупов, 41), 11. И. Сергеев, 17. С. Нуруллаев, 20. Ж. Ҳакимов (22. Ж. Яхшибоев, 67), 21. К. Тожиев, 24. Д. Ҳошимов, 29. В. Козак.

Захирадагилар: 16. Ш. Раимов, 2. О. Ўрунов, 19. Ш. Маҳмудхожиев, 27. Д. Ибрагимов, 34. Х. Авилов.

Голлар: Р. Бердимуродов (60), И. Йелич (72).

Огоҳлантиришлар: К. Мурзоев (25) – Ш. Каримов (30), К. Тожиев (72).