Олий лига

Назорат учрашуви: "Локомотив" (Тошкент) - "Олмалиқ" 2:0

Чемпионат тақвимида юзага келган танаффус сабаб, жамоамиз назорат ўйини ўтказди.
Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси билан ўтган баҳсда "Олмалиқ" таркибида икки футболчи иштирок этмади. Забиҳилло Ўринбоев ёшлар терма жамоасига чақирилган. У терма жамоанинг 9-13 июнь кунлари ташкил этилган ўқув-машғулотларида иштирок этади. Шунингдек, жамоамизнинг қирғизистонлик аъзоси Фарҳод Мусабеков ҳам ўз терма жамоаси сафига таклиф олган. 
Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, дастлабки 45 дақиқаликда жамоамиз рақибга ҳар томонлама қаршилик кўрсата олди. Иккинчи таймдаги ўзгаришлардан сўнг, темирйўлчилар устунлиги ортди. Бу якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. "Локомотив" икки марта Акбар Тўраев қўриқлаган дарвозани ишғол этишга эришди.